Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти Шеробод қуёш электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти Шеробод қуёш электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарё вилоятига келиб, Шеробод туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси қуриладиган майдонга борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергиясига тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида кўплаб энергия иншоотлари барпо этилмоқда. Хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқдаки, бу анъанавий энергия ресурслари чекланган бугунги шароитда ва келажакда муҳим ўрин тутади.

Жорий йилда Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar», Франциянинг «Total Eren» компаниялари томонидан Навоий ва Самарқандда ҳар бирининг қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

Шундай замонавий станциялардан бирини Шеробод туманида қуриш бўйича тендер эълон қилинган эди. Тендер савдоларини ўтказишда Осиё тараққиёт банки техник ва молиявий маслаҳатлари билан иштирок этди.

Лойиҳани амалга оширишга 50 дан ортиқ халқаро компания қизиқиш билдирди. Икки босқичли танловдан сўнг, Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси энг арзон тариф таклиф этиб, ғолиб бўлди.

Лойиҳа доирасида мазкур компания томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилади. Шунингдек, 220 кВт кучланишли янги нимстанция ва «Сурхон» нимстанциясига уланиш учун 52 километрлик электр узатиш тармоғи барпо этилади.

Қуёш фотоэлектр станцияси учун 601 гектар майдон ажратилган. «Masdar» компанияси 260 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилади. Станциянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1,04 миллиард кВт/соатни ташкил этади. Бунинг натижасида йилига 340 миллион куб метр табиий газ тежалиб, 300 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади.

Фотоэлектр станцияси қурилишида минг киши, битганидан кейин 120 нафар мутахассис ишлайди. Ушбу йирик иншоотни 2023 йил августда ишга тушириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда тежамкор ва экологик хавфсиз иқтисодиётни таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ҳар бир киловатт-соат электр энергиясини 1,8 цент нархида сотиб олиш имконияти пайдо бўлиб, бу республикамиз иқтисодиёти учун жуда катта ютуқ ва аҳолига енгилликдир. Умуман олганда, ушбу станциянинг барпо этилиши, унда ишлаб чиқариладиган электр энергияси ва янги инфратузилмалар вилоятнинг комплекс ривожланиши учун катта туртки бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Шундан сўнг Президент қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши муносабати билан унинг пойдеворига капсула қўйди.

Ушбу маросимда сурхондарёлик нуронийлар, видеоконференция орқали Осиё тараққиёт банки вице-президенти Ашок Лаваса , Бирлашган Араб Амирликларининг энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий иштирок этди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки кўмагида амалга оширилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Шунингдек, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуввати 200 мегаваттдан бўлган қуёш фотоэлектр станциялари, Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораўзак туманларида қуввати 100 мегаватли шамол электр станциялари, Бухоро ва Навоийда умумий қуввати бир ярим минг мегаватт бўлган 3 та шамол электр станцияларини қуриш бўйича келишувлар имзоланган.

2030 йилга бориб, мамлакатимизда қуёш электр станциялари қувватларини 5 минг, шамол электр станцияларини 3 минг ва гидроэлектр станциялар қувватини 4 минг мегаваттга етказиш мақсад қилинган.

«Дунё» АА