Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти тақдим қилинган инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича топшириқ берди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти тақдим қилинган инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълум қилишича, улардан бири – Тошкент шаҳрида оқартирилган туника ишлаб чиқариш лойиҳаси. Бунинг учун 280 миллион евро йўналтирилади. Унинг йиллик қуввати 120 минг тонна бўлиши, 750 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Жиззах вилоятида юқори маркали цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам истиқболли. Қиймати 2 триллион сўмдан зиёд бўлган ушбу лойиҳа самарасида йилига 1 миллион 300 минг тонна цемент тайёрлаш, шундан 200 минг тоннасини экспорт қилиш қуввати пайдо бўлади.

735 миллиард сўмлик яна бир лойиҳа музлатгич, совутгич ва кондиционерлар учун герметик компрессор ишлаб чиқаришга қаратилган. Унинг йиллик қуввати 3 миллион дона бўлиб, шундан 500 минг донаси экспортга йўналтирилиши, 300 та иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Шунингдек, электрон сув ҳисоблагичлар, темир-бетон ва керамика маҳсулотларига оид лойиҳалар кўрсатилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда логистика марказлари ташкил этиш лойиҳаларига алоҳида аҳамият қаратилди. Бу марказлар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат омборларини ўз ичига олади, карго, курьерлик ва электрон тижорат хизматлари кўрсатадиган бўлади. 5 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли амалга ошириш учун уларни экспертизадан ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу тизимни тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳам татбиқ этиб, инвестиция лойиҳаларининг тайёрланиши ва бажарилишини баҳолаб бориш, қуйи бўғиндаги мутахассисларга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

/«Дунё» АА/.