Ўзбекистон Президенти ташаббусининг БМТдаги эътирофи Латвия ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш бўйича ташаббуси Латвия оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жумладан, «LETA» (Leta.lv) ахборот агентлиги мамлакатимиз раҳбарияти томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва Оролбўйи аҳолиси ҳаёт сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган материал эълон қилди.
Мазкур мақолада Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган махсус резолюциясининг мазмун-моҳияти батафсил баён этилган. «Орол инқирози оқибатларини бартараф этиш ва минтақадаги экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади», - дейилади нашрда.
Болтиқбўййи маслакатларидаги энг оммабоп «Freecity» (Очиқ шаҳар) янгиликлар портали ҳам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган махсус резолюция аҳамиятига эътибор қаратган. «Резолюция Ўзбекистоннинг Орол денгизи минтақасида экологик инқирознинг салбий оқибатларини бартараф этиш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлари БМТ томонидан юксак баҳолангани ва қўллаб-қувватланаётганини акс эттиради», деб қайд этган портал.
Материалда таъкидланишича, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” ҳамда “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” резолюциялари БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бир овоздан маъқулланган ва қабул қилинган эди.
«Дунё» АА