Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти ташаббуслари Испания конференцияси диққат марказида

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти ташаббуслари Испания конференцияси диққат марказида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Испаниянинг Малага шаҳрида бўлиб ўтаётган “Террордан холи келажак учун: Қонун ва инсон ҳуқуқи устуворлиги асосида фуқаролик жамияти барқарорлигини мустаҳкамлаш” халқаро конференциясида иштирок этмоқда.

Уч кунлик форумда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, БМТ ихтисослашган муассасалари, жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, Цивилизациялар альянси раҳбарлари, Европа Иттифоқи, БМТга аъзо давлатлар юқори мартабали вакиллари иштирок этишяпти. Тадбир БМТ Аксилтеррор бошқармаси ва Испания ҳукумати томонидан ташкил этилди.

Анжуман доирасида Марказий Осиё давлатларининг терроризмга қарши курашиш, ушбу офатга қарши кураш шароитида қонун ва инсон ҳуқуқи устуворлигини таъминлаш соҳасидаги тажрибасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, БМТ нинг Аксилтеррор бошқармаси ва БМТ нинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқот дастуридан ўрин олган илмий-амалий сессияда БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси ва бошқа ихтисослашган муассасалари, жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқарма, Ўқув ва илмий-тадқиқотчилик институти ходимлари, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари экспертлари, ҳуқуқ-тартибот органлари мутахассислари, фуқаролик жамияти вакиллари қатнашди.

Тадбир жорий йил 3-4 март кунлари Тошкентда БМТ ва ЕХҲТ шафелигида БМТнинг Марказий Осиёда Глобал аксилтеррор стратегияси амалга оширилиши 10 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар ижросига қаратилди.

Малагада БМТ Аксилтеррор бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан терроризмга қарши курашиш, Марказий Осиёда терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқи ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари бўйича электрон ўқув курси расман ишга туширилди. Кенг қамровли мазкур ўқув курси БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси ва Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, энг яхши амалиётларни, хусусан, минтақа мамлакатларининг терроризмга қарши курашдаги ўзига хос жиҳатлари ва ёндашувларини ўзида жамлаган.

Модератор Э.Арипов иштирокчиларни мамлакатимизнинг бу борадаги тажрибаси, БМТнинг Марказий Осиёда Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси ижроси доирасида Марказий Осиё давлатлари эришаётган ютуқлар билан таништирди. Марказий Осиё терроризмга қарши кураш бўйича миллий ва халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда ўзига хос восита сифатида эътироф этилган БМТ аксилтеррор стратегиясини муваффақиятли минтақавийлаштиришнинг илк намунаси экани қайд этилди.

Тошкент халқаро конференцияси эса минтақадаги барча мамлакатларнинг бу борадаги ҳамкорлигини давом эттиришдаги сиёсий иродаси, интилишини яна бир бор намоён этгани таъкидланди.

СМТИ директори эътирофича, Ўзбекистон пойтахтида қабул қилинган ва кейинчалик БМТ Бош ассамблеяси расмий ҳужжати сифатида тарқатилган Янгиланган Қўшма ҳаракатлар режаси ва Тошкент декларацияси минтақа давлатлари саъй-ҳаракатини бирлаштириш жараёнини янги босқичга кўтаради.

Э.Арипов йиғилганлар эътиборини Тошкент конференцияси доирасида тақдим этилган ва қўллаб-қувватланган Президентимиз ташаббусларига қаратди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиёда БМТ Аксилтеррор бошқармаси офисини очиш ҳақидаги таклифи терроризмга қарши курашда минтақавий ва глобал даражадаги кучларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон вакилининг сўзларига кўра, Президентимизнинг 2023 йил Ўзбекистонда БМТ шафелиги остида “Маърифат ва диний бағрикенглик” мавзусидаги конференцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифи терроризмнинг асосий манбаларидан бири бўлган саводсизлик ва жаҳолат, диний ва бошқа турдаги муросасизликка барҳам беришга қаратилган ишларни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшади.

Анжуман доирасида мамлакатимиз делегацияси аъзолари БМТ Аксилтеррор бошқармаси директори В.Воронков билан учрашди. Мулоқот давомида Ўзбекистон Президентининг терроризмга қарши кураш бўйича билдирган ташаббусларини амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилинди.

ЎзА