Ўзбекистон Президенти Татаристон раҳбари билан учрашувда Россия минтақалари билан амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжуд эканлигини қайд этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Россия билан кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Президент Шавкат Мирзиёев бугун Татаристон раиси Рустам Миннихановни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда самарали ҳамкорликда юқори натижаларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми ортмоқда. Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россия делегациясининг мазкур ташрифи давомида янги лойиҳага – Жиззах вилоятида технопарк барпо этишга старт берилди.
Бундан ташқари, нефть-кимё ва машинасозлик тармоқларида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали фаолияти кенгайтирилмоқда.
Учрашув чоғида иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишбилармонлар ўртасидаги шерикликка оид истиқболли лойиҳалар, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам янги индустриал паркларни очиш ва мавжудларини ривожлантириш, инновациялар, кичик бизнес ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамда коммунал тармоқларни модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ишида Россия ишбилармон доиралари делегацияси таркибида Татаристоннинг компания ва корхоналари фаол иштирок этаётгани таъкидланди.
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари “йўл харита”си асосида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш юзасидан тизимли ишларни ташкил этиш муҳимлигини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 24 апрель. /«Дунё» АА/.