Ўзбекистон Президенти телефон орқали Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар Қозоғистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда. Яқинда мамлакатларимиз ўртасида темир йўлда йўловчи ташиш қайта тикланди.
Куни кеча Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари ўтказган музокараларнинг амалий натижалари юқори баҳоланди. Қўшма кооперация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш муҳим экани таъкидланди.
Икки мамлакат етакчилари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
“Дунё” АА