Ўзбекистон Президенти темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент Шавкат Мирзиёев кеча темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Мамлакатимизнинг географик жойлашуви, ривожланган саноати ва иқтисодиётида темир йўл транспорти муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Ўзбекистон темир йўллари катта ривожланиш йўлини босиб ўтди. Замонавий инфратузилмага эга, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларига мос яхлит темир йўл тизими барпо этилди.
Умуман, мустақиллик даврида 2 минг 400 километрдан кўпроқ янги темир йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилди, 3 минг километрдан зиёди электрлаштирилди. Юртимиз темир йўл соҳаси ўзининг оғир машинасозлик ва қуюв-металлургия саноатига ҳам эга бўлди. Бугун бу тармоқ ўлкамизнинг барча ҳудуд ва минтақаларини ишончли ва самарали боғлаб келмоқда.
Булар орқали Ўзбекистон замонавий транспорт коммуникациялари ва юксак транзит салоҳиятига эга бўлган давлат сифатида Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни ўзаро боғлайдиган халқаро темир йўлларнинг муҳим ҳалқасига айланди. Давлатимизнинг фаол инвестиция сиёсати, бизнес учун жозибадор шароитлари унинг савдо йўллари кесишадиган чорраҳа сифатидаги аҳамиятини янада оширди.
Шу боис бу соҳадаги қурилиш ва модернизация ишларини изчил давом эттириш муҳим. Тақдимотда шу борадаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Аввало, транспорт-логистика салоҳиятини янада кенгайтириш ва ундан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. Тадбиркорларга қулайликларни ва экспорт имкониятларини ошириш учун транспорт йўлакларини изчил диверсификация қилиш зарурлиги таъкидланди.
"Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида трансминтақавий алоқаларнинг муҳим таркибий қисми бўладиган "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўлини қуриш бўйича амалий ишлар кўриб чиқилди. Экспертларнинг фикрича, бу транспорт йўлаги нафақат учта давлат, балки бутун Марказий Осиё минтақаси тараққиётига кучли суръат бағишлайди.
Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратишга доир жараёнлар бўйича ахборот берилди.
Давлатимиз раҳбари шу билан бирга авиация инфратузилмасини ривожлантириб, аэропортларни халқаро транзит хабига айлантириш, замонавий автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш бўйича топшириқлар берди.
ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё" АА/.