Ўзбекистон Президенти темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқди
 Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
						Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
					 
				
					 
						 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
						O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
					 
				
					 
						 Uchrashuvlar
						Uchrashuvlar
					 
				
					 
						 XMT doirasidagi xamkorlik
						XMT doirasidagi xamkorlik 
					 
				
					 
						 BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
						BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
					 
				
					 
						 Press-relizlar
						Press-relizlar
					 
				
					 
						 Vakolatxona yangiliklari
						Vakolatxona yangiliklari
					 
				
					 
						 Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
						Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
					 
				
					 
						 O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
						O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
					 
				
					 
						 Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
						Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
					 
				
					 
						 Sayyohlik
						Sayyohlik
					 
				
					 
						 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
						8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
					 
				
					 
						 O’zbekiston matbuoti daydjestlari
						O’zbekiston matbuoti daydjestlari
					 
				
					 
						 2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
						2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
					 
				
					 
						 Конституциявий ислоҳотлар
						Конституциявий ислоҳотлар
					 
				
					 
						 Boshqa yangiliklar va voqealar
						Boshqa yangiliklar va voqealar
					 
				
				
					Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
 
					Президент Шавкат Мирзиёев бугун темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари кўпайиб, 110 мингтага етди. 2 мингдан зиёд янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Экспорт ҳажми 1,6 баробар ошиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Буларнинг натижасида мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга ошган.
Маълумки, Ўзбекистон каби дунё океанларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқ мамлакатлар учун энг қулай ва арзон транспорт бу – темир йўл ҳисобланади. Лекин ҳозир ички бозорда маҳсулотнинг атиги 5 фоизи, экспортда эса 45 фоизи поездда ташилаяпти. Яъни, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти автомобилда юк ташишга рақобат қила олмаяпти.
Чунки соҳа узоқ йиллар ислоҳ қилинмади, замонавий бошқарув тизими жорий этилмади. Шу билан бирга, ҳалқаро майдондаги вазият ҳисобига транспорт-логистика харажатлари ҳам ошган. Оқибатда жамиятнинг даромади ҳам, хизматлар сифати ҳам паст бўлиб қолмоқда.
Жумладан, вагонлар етишмовчилиги ва уларни кўплари эскирганлиги айтиб ўтилди. Ҳозирги тарифлар ва бошқарув тизими билан соҳага хусусий сектор кириши қийин. Аксарият станцияларнинг даромади ўз харажатини қопламайди. Рақамлаштириш даражаси пастлигича қолаяпти. Вокзалларда савдо ва сервис лозим даражада йўлга қўйилмаган. Хавфсизлик важи билан марказий вокзалларга кириб-чиқиш имконияти чекланган. Автотураргоҳлар узоқ жойлашгани, чипта сотишдаги коррупция, вагонлардаги шароит ва хизматдан аҳоли норози.
Шулар қайд этилар экан, йиғилишда соҳани ислоҳ қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Унга кўра, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятини холдингга айлантириб, замонавий бошқарувни жорий қилиш, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш мўлжалланмоқда.
Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, соҳадаги самарадорликни ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди. Бухгалтерияни шаффоф қилиб, корхоналарга давлат кафолатисиз инвестициялар ва хорижий экспертларни жалб этиш зарурлиги таъкидланди.
Соҳада хусусий сектор учун жозибадор тарифлар шакллантирилиши, тадбиркорларнинг вагон сотиб олиши учун кредитлар ажратилиши белгиланди. Шунингдек, марказий вокзаллар атрофида замонавий савдо мажмуалари қуриш мумкин бўлади, вокзаллардаги жойлар ижара учун аукционга чиқарилади. Темир йўл станциялари атрофида бўш жойлар аниқланиб, логистика хизматлари ва ишлаб чиқариш лойиҳалари жойлаштирилади.
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда "ягона дарча" тамойили орқали юк ҳужжатларини электрон расмийлаштириш, вагонларга GPS ўрнатиш ва онлайн омбор ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларини қайта кўриб чиқиш, уларни сотишдан тушган маблағлар темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш муҳимлиги таъкидланди.
Поездларнинг катта қисми пойтахт ва вилоят марказларига кириб келиши оқибатида станцияларда тирбандлик юқори бўлаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис юк станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш имкониятини ўрганиш зарурлиги қайд этилди. Бу шаҳарларда юк машиналари ҳаракати камайишига, туманларга қўшимча инвестиция киришига хизмат қилади.
Транспорт прокурорига барча темир йўл кесишмаларини тартибга олиб, фуқаролар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.
Ходимлар малакаси, хизматлар сифати масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари соҳадаги ислоҳотлар орқали аҳоли ва тадбиркорларни рози қиладиган тизим яратиш зарурлигини таъкидлади.
Мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот берди.
 ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/.
 
 
		 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
			 
				 
  
 



















