Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Шу йил 3 август куни бўлиб ўтган биринчи ярим йилликдаги иқтисодий натижалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президентимиз Тошкент вилоятида саноат ривожи учун қулай шароитлар борлиги, бу соҳада жиддий ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шунга мувофиқ, қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда қарийб 7 триллион 700 миллиард сўмлик маҳсулотлар тайёрланиб, ўсиш 4,6 фоизни ташкил этган. Лекин бу мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан паст. Шу боис, йил якунигача жами 18 триллион сўмлик товарлар ишлаб чиқариб, йиллик 8,5 фоиз ўсишга эришиш мўлжалланган.

Бунинг учун янги лойиҳаларни амалга ошириш, кам қувватда ишлаётган ёки тўхтаб қолган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш орқали ҳудудий саноатни ривожлантириш асосий мақсад қилиб қўйилган. Шунингдек, транспорт-логистика, хизматлар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳалари устувор йўналиш этиб белгиланган.

Йиғилишда ушбу соҳаларда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар тақдимот қилинди.

Масалан, Зангиота туманида 1 минг 494 та саноат корхонаси бор. Жорий йилнинг 6 ойида улар томонидан қарийб 600 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу йил 15 та лойиҳа амалга оширилиб, яна 51 миллиард сўмлик қувват ташкил этилади.

Зангиота саноат маркази лойиҳасини алоҳида айтиб ўтиш мумкин. 116 гектар майдонда барпо этиладиган ушбу саноат ҳудудида 165 та лойиҳани жойлаштириш мўлжалланган. Уларнинг самарасида 12 мингта иш ўрни яратиш, 48 миллион долларлик экспорт қилиш ва 9 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳисоб-китоб қилинган.

Ангрен шаҳрида корхоналар сони нисбатан кам – 577 та бўлса-да, уларнинг салоҳияти юқори. Шаҳарнинг Тошкент вилояти саноат ҳажмидаги улуши 28 фоиз. Жорий йилнинг 6 ойида у ерда 2 триллион сўмликдан зиёд маҳсулотлар тайёрланган. Иккинчи ярим йилликда яна 15 та лойиҳа ишга туширилади.

Бундан ташқари, умумий қиймати 560 миллион долларлик 124 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 39 мингта иш ўрни, 3 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиши кўзда тутилган.

Тошкент туманида умумий қиймати 335 миллиард сўмлик 32 та, Чирчиқ шаҳрида умумий қиймати 422 миллиард сўмлик 20 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Йиғилишда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги имкониятлар кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида имкониятлардан тўғри фойдаланилмаётганини қайд этиб, саноат тармоқларида янги лойиҳаларни кўпайтириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади. Йил якуни билан ҳудудий саноат ҳажмини 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Мавжуд заводлар фаолиятини кенгайтириш, саноати ривожланмаган туманларда корхоналар ташкил этиш, йўл бўйи хизматларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

“Дунё” АА