Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида биродар давлатлар раҳбарлари минтақамизга кириб келган янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирди.
Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда шерикликни, биринчи навбатда савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, маданият ва таълим соҳаларида кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқдилар.
Эришилган келишувлар, шу жумладан мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида қабул қилинган “йўл харитаси”ни амалга ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича қўшма фонд ташкил этишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик ва минтақада пандемия оқибатларига қарши самарали курашиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик ва яқиндан мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар мамлакатларимизда кўрилаётган биринчи навбатдаги превентив чоралар ва эпидемиологик вазиятни назорат қилиш тадбирларини тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
Коронавирусга қарши курашишда фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, минтақавий ҳамкорликка оид ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.