Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президентига телефон орқали ҳамдардлик билдирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисига мамлакатнинг жануби-шарқида қор кўчиши оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражада, энг аввало савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа йўналишларда эришилган келишувларни амалга ошириш чоралари муҳокама қилинди.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларига қарши курашиш борасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Бўлажак тадбирлар, шу жумладан кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги мулоқотлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
“Дунё” АА