Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти: Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти: Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Мамлакатимизда саноат, тадбиркорлик тобора ривожланиб бормоқда. Йил бошидан буён 50 мингта янги корхона ташкил топган, экспортёрлар сони 7 минг 500 дан ошган. Экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,3 бараварга кўпайиб, 8 миллиард 200 миллион долларга етган.

Иқтисодиётда ишлаб чиқариш қанчалик муҳим бўлса, маҳсулотни етказиб бериш ҳам шунчалик аҳамиятли. Айниқса, ҳозир дунёда логистика муаммолари авжига чиққан вазиятда бу ўта долзарб ҳисобланади.

Шу боис давлатимиз томонидан экспортчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бу йил юртимиз маҳсулотлари 32 та янги бозорларга кириб борди. Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича ишлар ҳам жадаллашмоқда.

Дунёда юк ташиш харажатлари ошганини инобатга олиб, экспортёрларга бу харажатларни қисман қоплаш учун давлат томонидан 170 миллиард сўм компенсация берилди. Шунингдек, Европага тайёр маҳсулотлар экспорт қилувчи корхоналарга транспорт харажатлари учун субсидия миқдори 50 фоиздан 70 фоизга оширилди.

Мамлакатимиз маҳсулотлари хорижга, асосан, 9 та транспорт йўлаги орқали ташилади. Тақдимотда ҳар бир транспорт йўлаги бўйича долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

– Транспорт соҳасини ривожлантириш иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим замин. Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Транспорт вазирлигига тадбиркорлар учун энг мақбул йўлларни таклиф этиш ва уларнинг транспорт харажатларини қисқартириш вазифаси қўйилди.

Европага экспорт юкларини ташиш учун қўшимча рухсатлар олиш муҳимлиги таъкидланди. Автомобилда юк ташиш учун Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компаниялари ташкил этиш таклифи билдирилди.

“Қўнғирот-Бейнов” халқаро автомобиль йўли реконструкциясини жадаллаштириш, юк вагони ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Дунё” АА