Ўзбекистон Президенти туркий дунё мукофотларини топширди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунида мукофотларни топшириш маросими бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш якунларига қисқача тўхталиб, унда жуда муҳим қарор ва келишувларга эришилганини таъкидлади.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мустаҳкамлашда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг алоҳида ҳиссаси борлиги қайд этилди. Шу муносабат билан уларни Туркий дунёнинг олий ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Режеп Таййип Эрдоған ва Гурбангули Бердимуҳамедовга бу мукофотларни Президент Шавкат Мирзиёев топширди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилган. Унинг илк соҳиби туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун буюк адиб ва жамоат арбоби, улуғ гуманист Чингиз Айтматов бўлди.
Бу мукофот Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга топширилди.
Режеп Таййип Эрдоған, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Садир Жапаров мукофотлар учун миннатдорлик билдириб, Самарқанд саммити жуда самарали, халқларимиз учун манфаатли бўлганини таъкидлади.
“Дунё” АА