Ўзбекистон Президенти Туркий кенгаш котибиятининг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросимида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Истанбул шаҳрида бугун Туркий кенгаш котибиятининг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ва қардош мамлакатлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Тантанали равишда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари кўтарилди.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади ҳамда ушбу котибият ташкилот мақсад ва вазифаларини амалга оширишда бундан буён ҳам муҳим ўрин тутишига умид билдирди.
Туркий кенгаш котибияти жойлашган бино XIX аср бошида барпо этилган ҳамда Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган.
«Дунё» АА