Ўзбекистон Президенти Туркий кенгашнинг норасмий саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида иштирок этади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА .
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълум қилишича, Қозоғистон ташаббуси билан чақирилаётган бўлажак олий даражадаги учрашувда Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида бирлашмага аъзо мамлакатларнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришга доир ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
2009 йил 3 октябрь куни ташкил этилган кенгашга Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо. Бундан ташқари, Венгрия Туркий кенгаш ишида кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси бу кенгашга 2019 йилда қўшилган. Ўша йили 15 октябрда Бокуда бўлиб ўтган саммитда мамлакатимиз илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этган.
Туркий тиллий мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ва ишончни мустаҳкамлаш, савдо, иқтисодиёт, транспорт, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ташкилотнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Туркий кенгашнинг олий органи – Давлат раҳбарларининг кенгаши, доимий фаолият юритувчи ижро органи – Истанбул шаҳрида жойлашган Котибият.
Бундан ташқари, ТТДҲК шафелигида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПА) ва Туркий маданият ва мерос фонди, Халқаро Туркий академия ва Ишбилармонлар кенгаши фаолият юритмоқда.
/«Дунё» АА/.