Ўзбекистон Президенти Туркманбошига етиб борди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президентини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Аввал хабар берилганидек, эртага, 6 август куни Ўзбекистон Президенти «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди. У барча қўшни мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланиб, биринчи саммит 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтказилган эди. Иккинчиси эса 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилди.
Навбатдаги саммитда, аввало, илгари эришилган келишувларнинг натижалари кўриб чиқилади. Минтақада барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, савдони ривожлантириш, энергетика соҳасида шериклик учун қулай шароитлар яратиш, транспорт-коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, пандемияга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кўмак муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриши, умумий манфаатларга асосланган минтақавий ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини баён этиши кутилмоқда.
Саммит доирасида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти ва Иқтисодий форум, миллий маҳсулотлар кўргазмаси, миллий таомлар фестивали ҳамда санъат усталари концерти ҳам ўтказилади.
UzA