Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентини таваллуд куни билан табриклади ва икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражадаги мунтазам ва сермаҳсул мулоқотлар туфайли Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа тармоқларда кооперацияни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. Ҳамкорлик бўйича янги лойиҳаларни илгари суришда Ҳукуматлараро комиссия алоҳида ўрин тутиши қайд этилди.
Етакчилар жорий йилда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ташкил этиш масалаларига алоҳида тўхталдилар. Бўлажак кўп томонлама тадбир дастурини пухта тайёрлашга келишиб олинди.
Президентлар халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашиб, Афғонистондаги, жумладан, ушбу мамлакат шимолий чегараолди ҳудудларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек илиқ, дўстона ва ишчан руҳда ўтди.
“Дунё” АА