Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон қаҳрамонлари меҳнатини эътироф этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медалларни тантанали равишда топширмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган тўрт нафар юртдошимиз меҳнатларини эътироф этди.
Бугунги қувончли кунда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган – қишлоқ хўжалигида улкан муваффақиятларга эришган илғор фермер, селекционер олим Муҳаммад Аҳмедовни, жаҳон миқёсида тан олинган йирик математик олим, академик Шавкат Аюповни, ўзбек адабиётининг забардаст намояндаси, атоқли адабиётшунос, таржимон ва публицист Иброҳим Ғафуровни, ноёб овози, бетакрор ижро маҳорати, ўзбек аёлига хос гўзал фазилатлари билан дунёни мафтун этиб келаётган севимли санъаткоримиз Муножот Йўлчиева каби машҳур юртдошларимизни барчамиз чин юракдан олқишлаймиз, – деди давлатимиз раҳбари.
«Дунё» АА