Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали бир-бирларини Наврўз байрами билан табрикладилар ва Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, савдо соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат кооперациясини кучайтириш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мулоқот ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.
/«Дунё» АА/.