Ўзбекистон Президенти ва Европа Иттифоқи етакчилари Самарқандда биргаликда дарахт экдилар

Бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқанд шаҳридаги Конгресс маркази хиёбонида икки туп эман экдилар.

Кўчат экиш маросими Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дўстлик, кўп қиррали ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир рамзи бўлди.