Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти ва Германия Канцлери икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти ва Германия Канцлери икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Тадбирда Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги парламент давлат котиби Михаэл Келлнер, Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Михаэл Хармс, “KNAUF”, “CLAAS”, “Mangold Consulting”, “Gunter Papenburg”, “Siemens Energy”, “Linde Group”, “Aurubis”, “FALK PORSCHE”, “Меtsо”, “Edison technologies”, “Ernst Klett”, “Siemens Healthineers”, “Herrenknecht”, “DB Engineering & Consulting”, “Svevind Energy Group”, “Rhenus”, “HMS Bergbau”, “Textima” каби етакчи компаниялар ҳамда “KfW Development Bank”, “AKA Bank” банкларининг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари учрашувнинг иштирокчиларини самимий қутлаб, тадбир тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

Кеча бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар якунларига юксак баҳо берилди. Уларда Янги Ўзбекистон тараққиётининг иқтисодиёт тармоқларини чуқур трансформация ва модернизация қилиш бўйича асосий устувор йўналишлари қўллаб-қувватлангани алоҳида қайд этилди.

Германиянинг етакчи компания ва банклари билан Саноат ва технологик шериклик бўйича қабул қилинган стратегик дастур доирасида қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги келишувларга эришилгани учрашувнинг асосий натижаси бўлгани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доираларининг фаол ва амалий иштирокида ўзаро манфаатли шерикликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Бу "яшил энергетика", кимё саноати, "яшил водород" ишлаб чиқариш, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини назарда тутади.

Бундан ташқари, ўта муҳим минерал ресурслар конларини ўзлаштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш, кейинчалик Германия ва учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда Германия компанияларининг иштироки истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.

Энергетика, транспорт-коммуникация, коммунал ва туризм инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини хусусийлаштириш дастурида иштирок этиш, шунингдек, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим ва экология соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш ҳам ҳамкорликнинг асосий йўналишларига киради.

Учрашувда Президентимиз Германия бизнесининг Ўзбекистондаги йирик компаниялар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.

Шу маънода, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлургия, энергетика, кимё, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик, тиббиёт ва бошқа соҳаларда янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш кераклиги таъкидланди.

— Учрашувимизни янги форматда ташкил этдик. Ўзбекистон томонидан, асосан, сўнгги йилларда мустаҳкам оёққа туриб олган ва Германия бизнесининг муносиб ҳамкори бўлган хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда, - деди Шавкат Мирзиёев.

Сўзининг якунида Ўзбекистон Президенти барча иштирокчиларга белгиланган режаларни амалга оширишда катта муваффақиятлар тилади.

Ўз навбатида, Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц мамлакатимиз билан кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланаётганини юқори баҳолаб, мавжуд шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади ҳамда Германия ишбилармон доиралари вакилларини қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда дадил иштирок этишга чақирди.