Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти ва ХМК бошқарувчи директори ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти ва ХМК бошқарувчи директори ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Халқаро молия корпорацияси бошқарувчи директори Махтар Диоп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида давлатимиз раҳбари таркибида ХМК ҳам фаолият кўрсатувчи Жаҳон банки гуруҳи билан самарали ҳамкорлик изчил ривожланаётгани ва стратегик шериклик мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Очиқ ва конструктив мулоқот, ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга ўзаро интилиши туфайли Ўзбекистонда Жаҳон банки иштирокидаги қўшма лойиҳаларнинг портфели 5 миллиард долларга етган ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг барча устувор соҳалари ва тармоқларини қамраб олган.

2016 йилда мамлакатимизда ХМК фаолияти қайта тикланди. Ўтган даврда Корпорация амалиётларининг ҳажми уч баробар ортиб, қарийб 200 миллион долларни ташкил этди.

Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириш, транспорт соҳасини модернизация қилиш, банк секторини трансформация қилиш, микромолиялаш институтларини ислоҳ қилиш, тўқимачилик тармоғига халқаро стандартларни жорий этиш ва бошқа йўналишларда муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Музокаралар чоғида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш ва жараёнларни рақамлаштиришга доир дастур ва лойиҳаларда ХМКнинг иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик соҳасида, бизнесни молиялаштиришнинг самарали механизмларини, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантиришдаги илғор тажрибани жорий этиш борасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда «яшил технологиялар»ни татбиқ этиш, шу жумладан энергетика ва қишлоқ хўжалигидаги инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш муҳим экани таъкидланди.

Қўшма «йўл харита»сини тайёрлаш ва мунтазам экспертлик учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.

“Дунё” АА