Ўзбекистон Президенти ва Покистон Ҳукумати раҳбари Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидладилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига амалий ташриф доирасида бугун Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражалардаги мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажми, қўшма корхоналар сони ортмоқда.
Давлатимиз раҳбари Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун қулай шароитларни шакллантириш борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, кимё ва бошқа тармоқларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2025-2026 йилларга мўлжалланган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш муҳим экани қайд этилди.
Жорий йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес форуми ва саноат кўргазмасини ўтказишга келишиб олинди.
Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлиги таъкидланди.
Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.