Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири онлайн-саммит ўтказадилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни Покистон Бош вазири Имрон Хон билан видеоанжуман шаклида саммит ўтказади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбир кун тартибидан икки томонлама амалий шериклик ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Асосий эътибор Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, икки мамлакатнинг етакчи корхона ва компаниялари ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш, авиақатновларни тиклаш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантиришга қаратилади.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқадилар.
Саммит якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва таълим соҳаларига оид қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
2020 йилда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 123 миллион АҚШ долларидан ошган. Бу ҳақда 9 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. Ўзбекистон-Покистон видеосаммити тўғрисида эълон қилар экан, давлатимиз раҳбари матбуот котиби «Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор», деб таъкидлади.
«Дунё» АА