Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма сармоявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва тезлаштириш муҳимлигини таъкидладилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти Бош вазир ва дўст венгер халқини миллий байрам – Венгрия инқилоби куни билан самимий қутлади.
Икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Мамлакатларимизнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия корхоналарининг самарали кооперацияси учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидани ҳам фикр алмашилди.
«Дунё» АА