Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном бериш ташаббусини илгари сурди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном бериш ташаббусини илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижондаги "Янги Ўзбекистон" боғидаги халқ сайлида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, андижонлик ёшлар билан мулоқотда уларга юксак ишонч билдирилди.

– Давлатимизнинг энг устувор мақсадларидан бири – ёшлар сиёсати. Таълим-тарбия, маҳалла, бандлик, спорт тизимларида қилаётган ишларимиз фарзандларимизнинг манфаатлари учун. Бизнинг ёшларимиз қобилиятли, истеъдодли. Бу истеъдод қачон юзага чиқади? Меҳнат бўлса. Билим олиб, интилган одам ҳеч қачон камбағал бўлмайди, ишини топади. Сиз ҳам ўқиб, изланиб, замонавий касб-ҳунарларни эгалланг. Бахтли бўлиш учун бугун замин яратишингиз керак, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Андижонда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари билан ҳам учрашди. Мамлакатимиздаги тинчлик-тотувлик, миллатлараро аҳиллик энг қадрли неъмат экани таъкидланди.

Боғдаги амфитеатрда концерт дастури намойиш этилди. Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, вилоят аҳлига юксак ҳурматини билдирди.

– Инсон қадрини улуғлаш, халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шу асосда одамларни ҳаётдан рози қилиш – янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадидир. Бугун Ватанимизнинг барча вилоятлари, қишлоқ ва овулларида ана шу улуғ мақсад қандай амалий натижалар бераётганини кўриб, албатта барчамиз чексиз қувонамиз, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Бунинг амалий тасдиғини гўзал ва бетакрор Андижон заминида ҳам яққол кўриш мумкин. Вилоятда саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, боғу роғлар барпо этиш, кўча ва маҳаллаларни обод қилиш, аҳоли учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитлари яратиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда.

– Андижон заминида янги Ўзбекистон ғояси, янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда, халқимизни баланд-баланд марраларга ундамоқда. Бу – ислоҳотларимизнинг биз кутган, бутун халқимиз кутган энг катта, энг муҳим натижаси, – деди Президент.

Андижон юртимизнинг тарихий шаҳарларидан бири, водий гавҳаридир. Бугунги кунда вилоятда барча соҳа ва тармоқлар жадал ривожланмоқда. Айни пайтда бу ерда жуда катта салоҳият мавжуд. Ана шундай имкониятларни ишга солиш, ҳудудни янада тараққий эттириш мақсадида Янги Андижон шаҳри қурилмоқда. Қисқа вақт ичида бу ерда сўлим "Янги Ўзбекистон" боғи ҳам барпо этилди.

Давлатимиз раҳбари бу ишларга ҳисса қўшган барча инсонларга ташаккур айтди.

Андижон Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган диёр экани билан ҳам машҳур. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном бериш ташаббусни илгари сурди. Буни андижонликлар хурсандчилик билан қўллаб-қувватлади.

Бобур Мирзо темурийлар тамаддунининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт ҳомийси бўлган буюк шахсдир. У бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган. Унинг шарафига алоҳида шаҳар бунёд этилса арзийди. Бу Бобур Мирзонинг дилида қолган армонларини рўёбга чиқариш йўлида яна бир тарихий воқеа бўлиб қолиши таъкидланди.

Шаҳарда ихтисослашган боғча ва мактаб, университет, музей, кутубхона ва IT-паркдан иборат йирик таълим кластери барпо этилади. Олийгоҳ таркибида энг юқори талабларга жавоб берадиган спорт мажмуаси ҳам қурилади.

Бобур шаҳри миллий қадриятларимизни мужассам этадиган маънавий масканга, ёшлар учун илҳом ва ибрат, парвоз майдонига, юртимизнинг яна бир туризм ва маданият марказига, замонавий технологиялар қўлланган "ақлли шаҳар"га айлантирилади.

Бу шаҳар, худди буюк шоир ва мутафаккир Навоий номи қўйилган азим шаҳар каби, шонли тарихимиз ва келажагимиз ўртасида маънавий кўприк бўлади, янги тарихимиздан муносиб ўрин олади. Ҳудуддаги боғнинг энг баланд нуқтасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг янги, муҳташам ҳайкали ўрнатилади.

Бу мақсадларни амалга ошириш учун дастур қабул қилиниб, 250 миллион доллар йўналтирилади.

- Барчамиз биламизки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур дунёнинг қаерида, қайси ўлкада бўлмасин, бир умр ватан соғинчи билан яшаган. Бугун буюк аждодимизнинг армонлари ушалди, ул зот ўз юртига руҳан қайтиб келди, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз. Мана шундай улуғ, тарихий кун барчамизга муборак бўлсин, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари 15 апрель – маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини ҳам самимий табриклади.