Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти Юқори Чирчиқ туманидаги замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластери фаолияти билан танишди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти Юқори Чирчиқ туманидаги замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластери фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев кеча Юқори Чирчиқ туманидаги «Евро Глобал Инвест» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати манбасига кўра, бугун юртимизда қурилиш кўлами кенг. Шу боис янгича дизайндаги темир-бетон материалларига талаб юқори.

Ўтган йили декабрда иш бошлаган «Евро Глобал Инвест» корхонаси йирик йиғма темир-бетон панеллари тайёрлашга ихтисослашган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллион евро. 7 гектарлик ишлаб чиқариш майдонига Италия, Германия ва Австриядан замонавий линиялар келтириб ўрнатилган.

Корхона маҳсулотлари жаҳон стандартларига мос, зилзилабардошлиги юқори. Мазкур қурилиш материаллари ишлатилган уйлар таннархи бошқаларга нисбатан 30 фоиз арзон бўлади. Маҳсулотлар рангли қилиб тайёрланиши ҳам мумкин.

Кластер усулидаги корхона йилига 500 минг куб метр бетон маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 1 миллион тонна тош майдалаш, яна шунча асфальт тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда, шунингдек, ички ва ташқи эшиклар, дераза ромлари, мебеллар ҳам ясалмоқда.

Давлатимиз раҳбари материаллар ишлаб чиқариш ва қурилишнинг тўлиқ «занжири»ни ташкил этиб, уй-жойлар нархини янада арзонлаштириш, кўпроқ ёшларни ишга жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Айни пайтда 850 нафар ишчи меҳнат қилади. Йил якунигача иш ўринларини 1 минг 500 тага етказиш режалаштирилган.

Шу ерда 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

/«Дунё» АА/.