Ўзбекистон Президенти жорий ҳафтада Қозоғистонда бўлиб ўтадиган учта саммитда иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти 12-14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича Кенгаш йиғилиши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда «Марказий Осиё – Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари, Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов бугун анъанавий тарзда ўтказган матбуот ажуманида маълум қилди.
«Ташриф кун тартибида хорижий давлатлар, шу жумладан, Вьетнам вице-президенти Во Тхи Ань Суан, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган», деди Шерзод Асадов.
Шунингдек, у давлатимиз раҳбари 11 октябрь куни мамлакатимизга ташриф билан келган Татаристон Президенти Рустам Миннихановни қабул қилишини билдирди. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни янги мазмун ва аниқ лойиҳалар билан янада ривожлантириш ҳамда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги қўшма дастурларни янада жадаллаштириш масалаларининг муҳокамаси кўзда тутилган.
«Бундан ташқари, ҳафта давомида Президентнинг мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор муҳокамаларни ўтказишлари режалаштирилган», деди Президент матбуот котиби.
«Дунё» АА