Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президентига қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президентига қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ривожлантириш режалари тақдимоти билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва сотиб олишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилган эди. Бу ўз натижаларини бериб, фермер ва деҳқонлар унумдор техникаларга эга бўлмоқда. Жумладан, шу йил биринчи чоракнинг ўзида 1 минг 600 та техника учун 23 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Модернизация натижасида 2021 йилда тракторлар таннархи 4 минг 600 долларга арзонлаштирилган. Айни пайтда, илгари зарар билан ишлаган тармоқ корхоналари фойдага чиққан.

Соҳани саноат кластери усулида ривожлантириш мақсадида Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилмоқда. Бугунги кунда у ерга собиқ “Технолог” ва “Агрегат” заводлари ускуналари тўлиқ кўчирилган.

Тақдимотда шундай ишлар ва навбатдаги режалар кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги – катта ва муҳим тармоқ. Бу ҳосилдорлик юқорилиги, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масала. Замонавий техникалар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, сифат ва хизмат нуқтаи назаридан ҳали қилинадиган ишлар кўп, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ишларни тизимли олиб бориш учун Бош вазир раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги масалалари бўйича комиссия тузилиши белгиланди.

Аввало, Чирчиқдаги кластерга кўчирилган қувватлар негизида культиватор, сеялка, косилка, чизель, борона ишлаб чиқаришни бошлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Тошкент трактор заводини ҳам кўчириб, кластерни 2023 йил январдан тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди. Унгача агрокластерлар ва фермерлар талабини ўрганиб, аниқ буюртмаларни шакллантириш муҳимлиги айтилди.

Бугунги кунда ерни лазер орқали текислаш техникаларига талаб юқори. Шу боис, мутасаддиларга шундай техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди. Эскирган тракторлардан тўлиқ воз кечиб, янги миллий трактор моделини яратиш бўйича кўрсатма берилди.

Пахтани комбайнда териш улуши жорий йилда 35 фоизга, 2023 йилда эса 50 фоизга етказилиши қайд этилди.

Йил якунигача Андижонда металл қуйиш заводини ишга тушириб ҳамда 90 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириб, техникалар таннархини камида 12 фоизга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Деҳқон ва фермерларни ўйлантирадиган масалалардан яна бири – техника бузилса, уни тузатиш, эҳтиёт қисмлар топиш ва таъмирлаш. Шу боис Президентимиз машинасозликда савдо ва сервис хизматлари кўрсатиш бўйича яхлит тизим яратиш, 14 та ҳудудда сервис маркази ва 100 та мобил гуруҳлар ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Янги техникалар, умуман, қишлоқ хўжалиги механизацияси бўйича мутахассисларни ўқитиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

“Дунё” АА