Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президентига Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги муҳим ижтимоий лойиҳалар тақдим қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президентига Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги муҳим ижтимоий лойиҳалар тақдим қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Бугунги кунда Сурхондарё вилояти аҳолисининг 46 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган. 218 та сув иншооти ва 3 минг километрдан зиёд тармоқлар таъмирга муҳтож. Вилоятнинг жанубий туманлари ва Термиз шаҳрида сув минерализацияси миқдори ошган.

Шу боис Президентимиз 2 июнь куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича кўрсатма берган эди. Шунга мувофиқ, дастлабки лойиҳа ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, “Тўпаланг” сув омборининг қуйи қисмида босимни сўндириш, сувни тозалаш ва тарқатиш иншоотлари қурилади. У ердан туманлардаги сув тақсимлаш узелларигача жами 361 километр қувур тортилади. Бу тизим самарасида Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўроғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 1 миллион 700 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 138 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Уни 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Давлатимиз раҳбари лойиҳани маъқуллаб, уни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатма берди. Қурилиш ишларини “Обод қишлоқ” дастури билан уйғунлаштириш, сув таъминоти бўйича давлат-хусусий шерикчиликни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Сервис иқтисодиётда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бу соҳани иқтисодиётда муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш мақсади белгиланган. Шунга мувофиқ, 2021-2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлаш вазифаси қўйилган.

Бу борада Тошкент шаҳрининг имкониятлари жуда катта. Хусусан, жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида хизматлар соҳасида 415 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган. Бу режа янги тадбиркорлик субъектлари ва туну кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар ташкил этиш, ўзини ўзи банд қилиш, биринчи қават ва ертўлаларни ижарага бериш орқали амалга оширилади. Жумладан, июнь-июль ойларида 24 минг киши ўзини ўзи банд қилган, янги тадбиркорлик субъектларида 17 минг фуқаро ишли бўлган.

Президентимиз бу тажрибани мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этиш бўйича топшириқ берди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиб, хизмат кўрсатувчиларга молиявий енгилликлар бериш орқали улар фаолиятини расмийлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

“Дунё” АА