Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президентига Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги қурилиш лойиҳалари тақдим этилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президентига Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги қурилиш лойиҳалари тақдим этилди

Президент Шавкат Мирзиёев кеча қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Янги Ўзбекистон кўчаси пойтахтимизнинг муҳим йўлларидан бирига айланиб бормоқда. Охирги йилларда у ерда янги боғ, кўприк, университет барпо этилди. Энди бу кўча бўйида 610 гектар майдонда уй-жойлар, меҳмонхоналар, кинотеатр, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар қуриш режалаштирилган.

Давлат раҳбари аввало мазкур лойиҳа макетини кўздан кечирди.

Лойиҳага асосан, бинолар тўрт қаватли, тўрт хил дизайнда бўлади. Биринчи қаватда савдо ва хизмат кўрсатиш муассасалари фаолият юритади. Юқори қаватларда хонадонлар ёки меҳмонхоналар бўлади. Кўча бўйида пиёда ва велосипед йўлаклари, ерости ва ерусти йўллари барпо этилади.

Президентимиз лойиҳани маъқуллаб, уйларни энергиятежамкор қилиб қуриш, иссиқ ва совуқда мўътадил бўлишини таъминлаш бўйича тавсиялар берди. Иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Энг муҳими - халқимизга муносиб яшаш шароити ва иш ўринлари яратиш, - деди давлатимиз раҳбари.

Ҳисоб-китобларга кўра, биноларда 1 миллион 700 минг квадрат метр савдо ва хизмат кўрсатиш майдони бўлади. Бунинг негизида 14 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу кўчада жойлашган «Тошкент-Шарқий» аэропорти инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун замонавий шароитлар яратиш чоралари ҳам белгиланди.

30 январь куни ўтказилган тақдимотда маҳалла марказлари барпо этиш лойиҳаси кўриб чиқилган эди. Бу гал Президент кўрсатмалари асосида қайта ишланган лойиҳа тақдимот қилинди.

Унга кўра, бундай марказларда стадион, ўйин майдончалари, кутубхона, компьютерхона, ошхона, ҳаммом ва бошқалар бўлади.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги таклифи асосида ушбу марказлар жойини аниқлаш вазифаси қўйилди.

Ёшлар ўрганган, инфратузилма борган жойларни танлаш керак. Маҳалла идорасини ҳам шу ерга жойлаштириш мумкин. Шунда бу жойлар маданият ва маърифат ўчоғи бўлади. Бу марказларда миллий ўзлигимиз намоён бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, 2025 йилда Тошкент шаҳрида Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу нуфузли мусобақа учун пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши лойиҳалаштирилган.

Лойиҳага кўра, шаҳарча марказида олимпия стадиони, унинг икки ёнида ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Маъмурий бино, ётоқхона, музей ва хўжалик объектлари ҳам қурилади.

Тақдимотда Олимпия шаҳарчаси объектлари қийматини оптималлаштириш чоралари ҳақида маълумот берилди. Мутахассислар билан муҳокама асосида, мазкур шаҳарча лойиҳаси тасдиқланди. Уни сифатли қилиб қуриш зарурлиги таъкидланди.

Бу мажмуа халқимизга, ёшларимизга мулк бўлиб қолади. Шунинг учун биринчи ўринда сифат, - деди Президентимиз.

Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш, жумладан, ерусти метроси остидаги бўш ер майдонларида янги хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталарини ташкил этишга қаратилган лойиҳалар кўриб чиқилди.

Тақдимотда Самарқанд туризм марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам ахборот берилди.

Барча бунёдкорлик ишларини умумий бир жиҳат - иш ўринлари ташкил этиш мақсади бирлаштириб туради. Чунки бу иншоотларни қуриш ҳамда кейинчалик ишлатиш жараёнида минглаб ватандошлармиз иш билан таъминланади.

«Дунё» АА