Ўзбекистон Президентига янги онкология маркази, Миллий кутубхона ва “Янги Ўзбекистон” университети бинолари қурилишининг лойиҳалари тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 июндаги қарорига мувофиқ “Янги Ўзбекистон” университетига асос солинган эди. Қарорда университет учун замонавий ўқув кампуси бунёд этилиши белгиланган.
Шу мақсадда туркиялик муҳандислар билан биргаликда лойиҳа ишлаб чиқилган.
Тадбирда ушбу лойиҳанинг асосий жиҳатлари, бўлажак бинода яратиладиган шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Тақдимотда янги кутубхона лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Бу маънавият уйи Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида барпо этилади. Унинг ташқи кўриниши юртимиздаги қадимий обидаларга уйғун тарзда лойиҳалаштирилган. Улкан китоб фондини сақлаш, мутолаа, маданий ҳордиқ чиқариш, турли тадбирлар ўтказиш билан боғлиқ барча жиҳатлар инобатга олинган.
Давлатимиз раҳбари шу йил 14 май куни Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига бориб, шароитларни кўздан кечирган эди. Ушбу марказ учун янги бино қуриш вазифаси қўйилиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникаси ҳудудидан ер ажратилди.
Хорижий тиббиёт муассасаларининг илғор тажрибаси, шифокор ва беморлар учун барча шароитлар ҳисобга олиниб, лойиҳа ишлаб чиқилди.
Янги бино 10 қават бўлиб, биринчи қаватда маслаҳат поликлиникаси ва қабул бўлими жойлашади. Юқори қаватларда 650 стационар ва 100 амбулатор ўринга эга даволаш бўлимлари бўлади. Шунингдек, бу ерда Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедралари, магистратура, ординатура учун ҳам шароитлар яратилади.
“Дунё” АА