Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга буюрган давлат ташрифи Россия оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига буюрган давлат ташрифи Россия Федерацияси оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Хусусан, ушбу мавзуга бағишлаб Россия ОАВ саҳифаларида эълон қилинган хабар-мақолаларда ташриф чоғида имзоланган Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация, нафақат тинчлик, яхши қўшничилик муносабатларига, балки иқтисодиётларнинг ўзаро ривожланишига ҳам замин яратиши қайд этилган. Шунингдек, буларнинг барчаси томонларнинг ўзаро муносабатларни стратегик даражага олиб чиқаётгани ҳамда икки давлат ўртасида илгари ҳеч қачон кузатилмаган мисли кўрилмаган ўзаро тушуниш қарор топганини англатиши алоҳида таъкидланган.
Айрим Россия ОАВ Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг сиёсий иродаси билан мураккаб, бир пайтларда ҳал қилиб бўлмайдигандек кўринган масалаларни ечиш мумкин эканлиги исботлашгани қуйидаги фикрлар билан тасдиқланган: “Чегараларни делимитация қилиш ва ратификация ёрлиқлари алмашиш жараёнининг якунлангани тарихий воқеа бўлди ва бу тўпланиб қолган мураккаб масалаларни юксак дипломатия, соғлом фикр ва ижобий сиёсий ирода билан ҳал этишнинг ўзига хос намунасидир. Икки мамлакат раҳбарлари ўз халқларининг тинчлиги ва келажаги йўлида келишувга эришиш ва бирлашиш мақсадида эски муаммоларни тўла-тўкис бартараф этишди”.
“Икки томонлама стратегик шерикликнинг давоми сифатида мамлакатлар ҳукуматлари олдига товар айирбошлашни, шу жумладан, импортнинг ўрнини фаол тўлдириш ва савдо марказларини ташкил этиш орқали икки миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди”, деб ёзади Россия оммавий ахборот воситалари.
«Дунё» АА