Ўзбекистон Президентининг БМТ ИҲК сессиясида илгари сурган ташаббусларининг ҳуқуқшунослик фани ва амалиётидаги аҳамияти муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази мамлакатимиз Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти билан ҳамкорликда
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК) 46-сессиясидаги нутқида юридик фан ва амалиёт учун белгиланган вазифалар» мавзусида «давра суҳбати» ўтазилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Миллий марказ Ахборот хизмати маълум қилишича, анжуманда Миллий марказ директори Акмал Саидов ва Давлат ва ҳуқуқ институти директори Мурод Турғунов кириш нутқи билан иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг БМТ ИҲК сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини эътироф этди.
Давлатимиз раҳбарининг Кенгашдаги нутқи нафақат кенг жамоатчилигимиз, балки халқаро ҳамжамият ва хорижий экспертлар томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.
Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ўз чиқишида мамлакатимизда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши доирасидаги фаолиятимизнинг устувор йўналишлари ҳақида атрофлича тўхталганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари халқаро, минтақавий ва миллий доираларда Ўзбекистоннинг истиқболдаги мажбуриятлари ва режалари ҳақида батафсил тўхталиб, ушбу мажбуриятларни 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартиби доирасида амалга оширишимиз ҳамда инсон ҳуқуқлари борасида ҳали улкан йўлнинг бошида турганимизга алоҳида урғу берганига эътибор қаратилди.
Жорий йил БМТ Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганлигининг 10 йиллиги кенг нишонланади. Бугунги кунда БМТга аъзо 20 дан ортиқ давлатнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича миллий ҳаракатлар дастурлари қабул қилинган бўлиб, давлатлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим масаласига эътиборини кучайтирмоқда.
Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури парламент томонидан тасдиқланган. Ушбу Ҳаракатлар дастури бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирлар изчил бажарилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси доирасида таълим муассасаларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари» ва «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув курсларини, шунингдек «Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича қўшма магистратура йўналишини (консорциум) жорий қилиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
Тадбир иштирокчилари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига билдирилган қатор таклифлар, жумладан, судьялар кенгашлари фаолиятининг универсал принципларини ишлаб чиқиш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни такомиллаштириш, шунингдек, Осиё қитъасининг инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмини мунтазам фаолият кўрсатадиган платформа – Самарқанд форуми негизида яратиш юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
«Дунё» АА