Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президентининг ЕОИИ саммитидаги нутқи Латвия эксперт-таҳлилий доиралари диққат марказида

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президентининг ЕОИИ саммитидаги нутқи Латвия эксперт-таҳлилий доиралари диққат марказида

Латвия эксперт доиралари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 октябрь куни бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саммитидаги нутқини катта қизиқиш билан кузатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Латвиянинг Марказий Осиё ва Яқин Шарқ сиёсий тадқиқотлар халқаро институти президенти Айдин Аскеров «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Тошкентнинг мамлакатлараро алоқалар ва мулоқотни фаоллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари пандемиянинг мисли кўрилмаган оқибатлари туфайли юзага келган мураккаб чекловларга қарамай, нафақат ЕОИИ мамлакатлари, балки Европа Иттифоқи, шу жумладан Латвия билан ҳам савдо ҳажми ва динамикасини оширишда ижобий натижалар бермоқда.

Айдин Аскеров Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро муносабатлари истиқболли йўналишларининг долзарблиги ва узоқни кўзланганлигини алоҳида таъкидлади.

Экспертга кўра, Ўзбекистоннинг қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ташаббуси орқали қатор муаммоларни ҳал этиш мумкин. Ўзаро савдодаги тўсиқларни фаол бартараф этиш, транспорт, транзит ва чегара тартибини такомиллаштириш, рақамли хизматларни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва монополияга қарши сиёсат, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш шулар жумласидандир.

Айдин Аскеровнинг сўзларига кўра, Тошкентда ҳар йили «Иннопром МО» тадбирини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятларин очиб беради.

Экспертнинг фикрича, Ўзбекистоннинг ЕОИИ доирасидаги ташаббусларини амалга ошириш аниқ натижаларга эришиш ва минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириш имконини тақдим этади.

«Дунё» АА