Ўзбекистон Президентининг интервьюси инглиз тилида чоп этилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг
«Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири билан бўлган дастуриламал интервьюсида мамлакатимиз ўтмиши ва бугунги кунининг энг муҳим жиҳатларига муносиб баҳо берилгани баробарида республикамиз бундан кейинги ривожланишининг асосий йўналишлари ҳам очиб берилгани боис мазкур суҳбат хорижий мамлакатларнинг эксперт-таҳлил ҳамжамияти, сиёсий арбоблари, ишбилармон доираларнинг диққат марказида турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси маълумотига кўра, давлатимиз раҳбарининг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири саволларига жавоблари инглиз тилида алоҳида рисола шаклида чоп этилди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон Президенти интервьюсининг тўла матни қозоқ, тожик, ва испан тилларида нашр этилган эди. Ҳозирги пайтда ушбу суҳбатни араб тилида алоҳида рисола шаклида чоп этишга ҳозирлик кўрилмоқда.
“Дунё” АА