Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва ЕИнинг махсус элчиси музокаралар чоғида афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда БМТнинг етакчи ролини таъкидладилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Томас Никлассон ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатга тезкорлик билан гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда БМТнинг етакчи роли муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар афғон муаммоси бўйича ҳам икки томонлама асосда, ҳам Марказий Осиё давлатларининг махсус вакиллари даражасида маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)