Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Япония элчиси Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда сиёсий тинчлик жараёнларига кўмаклашиш бўйича фикр алмашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Япония элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Япония томони ўзаро муносабатларнинг бугунги даражасини юқори баҳолаб, минтақалараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясини муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Учрашув давомида томонлар икки мамлакатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини, хусусан, Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграцион жараёнларга жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди.
Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда сиёсий тинчлик жараёнларига кўмаклашиш бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев 27 июль куни Россия элчиси Олег Мальгинов билан учрашди. Унда Афғонистондаги мавжуд вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғон масаласида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича атрофлича фикр алмашилди.
UzA