Ўзбекистон Президентининг «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро анжуманидаги нутқининг матни қирғиз тилида чоп этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси кўмагида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда 15-16 июль кунлари ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясидаги нутқининг матни қирғиз тилида нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Элчихона маълумотига кўра, Тошкент юқори даражадаги халқаро конференцияси якунлари ва Ўзбекистон Президентининг нутқи Қирғизистон ижтимоий-сиёсий, дипломатик, молиявий, иқтисодий, жамоат доиралари ва оммавий ахборот воситалари томонидан чуқур таҳлил этилмоқда.
Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов томонидан 19 август куни Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академиясида ўтказилган брифингда тадбир иштирокчилари мамлакатимиз Марказий Осиёда энг сертармоқ иқтисодиётга, йирик интеллектуал ва меҳнат ресурсларига эга давлат сифатида алоҳида ўринга эга эканини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари бутун минтақа учун муҳим экани, улар Қирғизистоннинг нафақат эксперт ва таҳлилчилар доиралари, бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, балки кенг жамоатчилик орасида ҳам қизиқиш уйғотаётгани алоҳида қайд этилди.
«Дунё» АА