Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби:Давлатимиз раҳбари 2024 йилда Францияда бўладиган Олимпия ҳамда 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё ўйинларига ҳозирдан замин яратиш бўйича топшириқлар берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказган брифингда
3 май куни давлатимиз раҳбарига тақдимот қилинган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ишларига бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.“Бу мусобақаларга тайёргарлик учун федерацияларга ҳамма шароитлар яратилган эди, - деди Ш.Асадов. - Юқори малакали мураббийлар, жумладан, чет эллик мутахассислар жалб қилинди. Хорижда 300 дан ортиқ ўқув машғулоти ташкил этилиб, спортчиларимиз 600 дан зиёд халқаро мусобақаларда қатнашди. Лекин эришилган натижалар яратилган шароитларга умуман мос эмас. Тақдимотда Президентимиз бу ҳолатни қаттиқ танқид қилдилар. Масалан, бугунги кунгача спортчиларимиз ёзги Олимпия ўйинларига 13 та спорт тури бўйича 41 та йўлланмани қўлга киритган”.
“Тақдимот давомида май-июль ойларидаги саралаш мусобақаларида яна ҳам кўпроқ йўлланма олиш кераклигига кўрсатма берилди, - деб таъкидлади Президентнинг матбуот котиби. - Давлатимиз раҳбари уларда қатнашадиган спортчиларга қўшимча шароитлар яратиш, руҳан қўллаб-қувватлаш, умуман, спортчилар учун хизматларни кучайтириш бўйича топшириқлар берди”.
“Президентимиз 2024 йилда Францияда бўладиган Олимпия ҳамда 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё ўйинларига ҳозирдан мустаҳкам замин яратиш зарурлигини таъкидлади»,- деди Ш.Асадов.
«Дунё» АА