Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби: Давлатимиз раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Асодов брифинг ўтказди. Унда жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари иштирок этадиган тадбирлар режаси ҳақида маълумот берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Хусусан, ушбу ҳафтада техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади.
Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этади.
/«Дунё» АА/.