Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби: Ўзбекистон Президенти хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказади ва қатор хорижий давлатларнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Президенти Администирацияси раҳбарининг ўринбосари-Матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифинг ўтказди. Унда давлатимиз раҳбари жорий ҳафтада иштирок этадиган тадбирлар ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жумладан, жорий ҳафта хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
«Ушбу соҳа иқтисодиётда, аҳоли бандлигини таъминлашда жуда катта салоҳиятга эга, - деди Шерзод Асадов. - Ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг катта қисмини шу соҳа таъминлайди. Бизда ҳам бу соҳани тўлиқ ишга солиш мақсадида янги имкониятлар, қулайликлар белгиланиши кутилмоқда».
Матбуот котиби кун тартибининг халқаро тадбидларига ҳам тўхталди. Ҳафта давомида хорижий давларнинг мамлакатимизга тайинланган янги элчиларининг Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш маросини бўлиб ўтади. «Қатор янги хорижий элчилар, хусусан, Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия, Европа Иттифоқи ва Россия элчилари Муҳаммад Жаҳонгир Аълам, Вацлав Йилек, Амира Фаҳми, Демия Зуҳайр Хаддад, Олган Бекар, Шарлотта Адриан ва Олег Мальгиновдан ишонч ёрлиқларини қабул қиладилар. Бўлажак маросим янги элчиларнинг юртимиздаги фаолиятини расман бошлаб беради»,- деди Шерзод Асадов.
У, шунингдек, шу кунларда Президентимиз иштирокида ойнинг охиригача ташкил этиладиган бир қатор икки томонлама ва йирик халқаро тадбирларга тайёргарлик кўрилишини қайд этди.
«Дунё» АА