Ўзбекистон Президентининг ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири
Давлатимиз раҳбари қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида (405 минг сўм) субсидия берилади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2024 йил 1 мартгача иш берувчиларга ногиронлар учун тўланган ижтимоий солиқ Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.
Эндиликда давлат буюртмачилари ногиронлар жамоат бирлашмалари билан уларнинг маҳсулотларини харид қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.
Қарорда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга турли мақсадларда субсидия ажратилиши қайд этилган. Хусусан, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиялар берилади.
Ногиронлиги бўлган ёшларни таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олиши учун ҳам шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан 2022 йилдан ҳар йили танлов асосида 20 нафаргача ногирон ёшларнинг хорижий ОТМда, онлайн курсларда таълим олиши ташкил этилади, дейилади қарорда.
Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича амалдаги тартиблар асосида ажратиладиган грант миқдори камида 2 бараварга оширилади.
Ҳужжатга биноан ногиронлиги бўлган шахслар орасида уларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган энг яхши ижтимоий лойиҳаларни рағбатлантириб бориш мақсадида 2022 йилдан бошлаб «Энг яхши ижтимоий лойиҳа», «Энг яхши тадбиркор», «Энг яхши талаба», «Энг яхши спортчи«, «Энг яхши китобхон», «Энг яхши иш берувчи» номинациялари бўйича республика танловлари ўтказилади.
Танлов натижалари ҳар йили «3 декабрь – Xалқаро ногиронлар куни» арафасида эълон қилинади ҳамда танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
/«Дунё» АА/.