Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президентининг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони имзоланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президентининг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Аҳамиятлиси, бу ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йилдаги 68-сессиясининг қарорига мувофиқ эълон қилинган сана - 30 июль – Одам савдосига қарши курашиш куни қабул қилинди.

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг кщламли ишлар амалга оширилди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси бўйича ҳамда жиноятчиликка, шу жумладан, одам савдосига қарши курашиш каби устувор йўналиш ва мажбурий меҳнатни таг-томири билан йўқотиш бўйича комплекс чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, уларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича самарали фаолиятлар йўлга қўйилмоқда.
Энг муҳими, болалар меҳнатига барҳам берилди, қолаверса, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар рўёбга чиқарилмоқда.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш ҳамда халқаро майдонда давлатимиз имижини ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик таъминланмоқда.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича замонавий реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда. У ерга тиббиёт ходимлари, юристлар, психологлар каби тор ихтисосликдаги мутахассислар ва одам савдоси қурбонларини ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ёрдам кўрсатувчи бошқа мутахассислар жалб қилинган. Шахснинг ўзига хос хислатларини ҳисобга оладиган қурбонларни реабилитация қилиш методикаси ишлаб чиқилган. Марказ томонидан 3000 дан зиёд одам савдоси қурбонларига психологик, юридик, ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатилди.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистонда 2013 йилдан бошлаб ХМТ методологияси бўйича ва ушбу ташкилот экспертларининг бевосита иштирокида қишлоқ хўжалигида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш устидан мониторинг олиб борилмоқда.
ХМТ ва Жаҳон банки томонидан 2013-2018 йилларда ўтказилган мониторинглар натижасида пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан оммавий фойдаланиш ҳолатлари аниқланмади.
2015 йил сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат ҳуқуқий инспекциясининг тезкор алоқаси ва вазирлик веб-сайтида “online-маслаҳатчи” фаолият кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, Тезкор алоқа механизми бўйича ахборот ресурси ҳам ташкил этилди. Қонун ҳужжатларида белгиланган, шу жумладан ХМТнинг ратификация қилинган конвенцияларидан келиб чиқадиган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларини таъминлаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлардан аҳолининг хабардорлигини ошириш мазкур ахборот ресурсининг мақсади ҳисобланади.
Сўнгги йилларда давлат раҳбарининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг ўз вақтида олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирлар мажмуини ташкил этиш орқали жиноятни камайтиришга доир топшириғига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноятларнинг, шу жумладан, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг эрта олдини олишга қаратилган тегишли тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, республика аҳолиси, жумладан, ёшлар орасида олиб борилган ташвиқот-тарғибот ишлари, шунингдек ҳам республика ҳудудида, ҳам Марказий Осиё минтақасида биргаликда тезкор-профилактика тадбирларини амалга ошириш натижасида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар даражасини анча пасайтиришга муваффақ бўлинди.
Ўз навбатида, жиноят-ҳуқуқ сиёсатида превентив фаолиятга тобора кўпроқ урғу берилмоқда:
– энг аввало, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар оқибатларига қарши курашиш ўрнига уларни содир этишга кўмаклашадиган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чоралар кўрилмоқда;
– ички ишлар органларининг бу соҳадаги фаолияти жиддий ислоҳ қилинди;
– жиноят ҳолати ўзгаришини криминологик прогноз қилишни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятни методологик жиҳатдан ва маслаҳатлар билан таъминлашни кучайтириш бўйича чоралар кўрилди;
– 2018 йил октябрда Бош прокуратура академияси тузилмасида бундай жиноятлар содир этиш сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ташкил этилди;
– жиноятлар намоён бўлиши таҳлил қилинмоқда, ҳозирда ва истиқболда қарши курашиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, таҳлилнинг кўрсатишича, ҳозирги вақтда одам савдосига самарали қарши курашиш ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга тўсқинлик қилаётган қуйидаги бир қатор салбий омиллар сақланиб қолмоқда:

ваколатли органларнинг ташаббускорлиги етарли эмаслиги, ягона бошлиқ қўл остида ваколатли органларнинг етарли даражадаги идоралараро ҳамкорлигининг йўқлиги;
мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида холис ва ишонарли ахборотни кенг жамоатчиликка ва халқаро ҳамжамиятга етказиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг уйғунлаштирилмаганлиги;
қонунчилик базасининг халқаро стандартларга номувофиқлиги, бу эса одам савдосига ва мажбурий меҳнатда дахлдор шахсларни самарали таъқиб қилиш ва жазолашга тўсқинлик қилмоқда.
Президентимизнинг мазкур Фармони, энг аввало, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини олға суришда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ ишлаб чиқилди.
Фармонга биноан Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил этилди. Унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси бошчилигидаги янгиланган таркиби ҳам тасдиқланди.
Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида улар фаолияти самарадорлигини, мустаҳкам ҳамкорлик қилишлари ва баҳамжиҳат ишлашларини таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш мақсадида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш.
Шунингдек, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги жиноятларни аниқлаш, тафтиш қилиш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини ўрганиш назарда тутилмоқда.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида самарали халқаро ҳамкорлик ва баҳамжиҳат ҳаракатни ташкил этиш, шунингдек, мазкур соҳада ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва маърузалар тайёрлаш ҳам Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилиш вазифаси юкланмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди, унинг функциялари Миллий комиссия раиси зиммасига юкланди. Миллий маърузачи одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида мамлакатимиз ва жаҳонда юзага келаётган вазият тўғрисида, ушбу жиноят турига дахлдор шахсларни тақдим қилиш ва жазолаш ҳамда одам савдоси қурбонларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар йили маълумот тақдим этиб туриши назарда тутилмоқда.
Шу билан бир қаторда, мазкур соҳада республикамизда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка ва халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг дипломатик корпуси ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини жалб этган ҳолда оммавий ахборот воситалари учун мунтазам брифинглар ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Миллий маърузачи одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамжамият билан ушбу соҳада ихтисослашаётган ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан самарали ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлайди. Шунингдек, мазкур соҳада республиканинг халқаро майдондаги миллий манфаатлари ҳимоя қилиш Миллий маърузачининг яна бир муҳим вазифасидир.
Ушбу Фармонга мувофиқ одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга
қарши курашиш миллий комиссияси