Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи якунлари Миср оммавий ахборот воситалари диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мисрдаги етакчи босма нашрлар - «Youm7» ва «Ал-Дипломаси» газеталарида «Ўзбекистон Президенти иккинчи муддатга қайта сайланганидан кейин Россияга илк хорижий ташрифини амалга оширди» ҳамда «Ўзбекистон ва Россия Президентлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тарафдори» деб номлаган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрларда Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган ўзаро муносабатлар юксак даражада эканини катта мамнуният билан қайд этгани таъкидланган.
«Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони икки баробарга ошиб, 3000 тага етди. Ўзбекистон иқтисодиётига йўналтирилган Россия инвестициялари ҳажми эса 10 миллиард доллардан ошади. Бу кўрсаткич айни пайтда ўсишда давом этмоқда. Ҳозирги кунда томонлар 14 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар устида иш олиб бормоқда », - дея қайд этади Миср газеталари.
«Youm7» ва «Аль-Дипломаси» газеталарида ёзилганидек, музокаралар якунида давлат раҳбарлари томонидан халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинди, шунингдек, 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
/«Дунё» АА/.