Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи арафасида Жиддада савдо-сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Давлатимиз раҳбарининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифи арафасида кеча Жидда шаҳрида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг САП савдо вазири Мажид бин Абдулла ал-Касаби билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан маълум қилинишича, суҳбат давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли чора-тадбирлар, инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг Саудия Арабистонига бўладиган ташрифининг иқтисодий кун тартиби муҳокама қилинди.
Жорий йил бошидан буён, асосан, тўқимачилик маҳсулотлари, мева-сабзавот, пластмасса ва металл маҳсулотларини фаол ўзаро етказиб бериш ҳисобига икки томонлама савдо ҳажмининг 13 баробар ўсиши қайд этилди. Томонлар маҳсулот етказиб бериш ҳажмини оширишдан ҳам, жўнатилаётган товарлар номенклатурасини кенгайтиришдан ҳам ўзаро манфаатдорлигини билдирдилар.
Учрашув якунида ўзаро манфаатли барча масалалар бўйича якдил позиция ишлаб чиқилди. Кутилаётган олий даражадаги ташриф Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама кенг кўламли муносабатларни амалий мазмун билан бойитишига ҳамда ишбилармонлик алоқалари ривожланишига янги туртки беришига ишонч билдирилди.
“Дунё” АА