Ўзбекистон Президентининг Сингапурга давлат ташрифи Италия оммавий ахборот воситаларида ёритилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Италиянинг оммабоп «Italia Oggi» газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга амалга оширган давлат ташрифи якунларига бағишланган «Сингапур – Ўзбекистон: келишувлар ва орхидея» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Нашр Ўзбекистон-Сингапур саммитидан аввал Сингапур Президентининг «Истана» саройида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани, сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортгани ҳақида ёзган. Шундан сўнг Ўзбекистон раҳбарига бағишланган янги орхидея навига ном бериш маросими бўлиб ўтгани хабар қилинган.
«Ушбу кўркам ва ёйилиб ўсувчи гул Encbi Purple ва Kila Blue орхидеяларининг гибриди ҳисобланади. Узунлиги 45 сантиметр бўлган қат-қат япроқли қўшгуллар, уларнинг ҳар бирида 17 тадан 20 тагача гул ҳосил қилади, ҳар бир гулнинг эни 5 сантиметр атрофида. Оч сиёҳранг барглар ва косачабаргларнинг чети майин бинафшаранг. Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи - «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» деб ёзилган тахтачани жойлаштирди», деб ёзади «Italia Oggi».
Мақолада Ўзбекистон раҳбарининг Сингапур Президенти Ҳалима Якуб билан учрашуви, албатта, фақат боғдорчилик характерига эга бўлмагани таъкидланган. Давлат етакчилари учрашуви чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожлантириш истиқболлари, иқтисодий масалалар, парламентлар ўртасидаги алоқалар кўриб чиқилгани маълум қилинган.
Президент Шакат Мирзиёев Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан ҳам музокаралар ўтказгани қайд этилган.
«Дунё» АА