Ўзбекистон Президентининг Сингапурга давлат ташрифи Покистон ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг 17 январь куни Сингапурга амалга оширган давлат ташрифи Покистон оммавий охборот воситлари томонидан кенг ёритилди, деб хабар бермоқда Дунё АА
Хусусан, Покистоннинг инглиз тилидаги «Pakistan in the World» ва «Diplomatic Insight» журналлари, «The Gulf Observer» ҳамда «Legal Views» ахборот платформалари веб-сайтларида давлатимиз раҳбарининг Сингапурга давлат ташрифига бағишланган хабар-мақолалар эълон қилинди.
Ушбу мавзуга бағишланган мақолалар ва таҳлилий шарҳларда Ўзбекистон раҳбарининг Сингапурга давлат ташрифи самарали кечгани қайд этиган. Шунингдек, бу воқеа икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этишига ишонч билдирилган.
Покистон ОАВ таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди. «Президентлар икки томонлама учрашув ўтказдилар. Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётни демократлаштириш борасидаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди», деб ёзади Покистон оммавий ахборот воситалари.
Уларда таъкидланганидек, мамлакатларимиз ўртасида таълим соҳасида фаол ҳамкорлик давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкентда Сингапур менеджментни ривожлантириш институти ҳамда Сингапур технологиялар, менеджмент ва коммуникациялар академияси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Икки мамлакатнинг Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёда минтақавий ҳамкорлик ва интеграцияни кенгайтириш борасидаги тажрибаси батафсил кўриб чиқилди. Учрашув якунида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Покистон ОАВ, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг «Истана» қароргоҳида Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан ўтказган музокараларига алоҳида эътибор қаратган. Қайд этилганидек, етакчилар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини ҳар томонлама кўриб чиқдилар, устувор йўналишлардаги алоқалар жадал суръат билан ривожланиб бораётганини таъкидладилар. «Музокаралар чоғида устав капитали 500 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди. Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан, давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди», деб ёзади Покистон ОАВ.
Дунё АА