Ўзбекистон Президентининг таклифига биноан Россия Президенти мамлакатимизга давлат ташрифи билан келди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун Россия Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбир.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини мамлакатимиз етакчиси Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 27 май куни бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокаралар давомида раҳбарлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқадилар.
Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган. Президентлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида ҳам иштирок этадилар.