Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили: Анжуман иштирокчилари Афғонистон муаммоси ва уни ҳал қилишда Ўзбекистоннинг ролига жуда юқори баҳо берди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили: Анжуман иштирокчилари Афғонистон муаммоси ва уни ҳал қилишда Ўзбекистоннинг ролига жуда юқори баҳо берди

Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов “Дунё” АА учун интервьюсида Тошкентда 25-26 июль кунлари ўтказилган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро конференциянинг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Муҳтарам Президентимиз конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурдилар. Анжуман иштирокчилари ушбу таклифларни катта қизиқиш билан кутиб олди.

Иштирокчиларнинг барчаси ҳозирги реал вазиятни тан олган ҳолда масалани чуқур ўрганиб, шу асосда ўз фикрларини билдирди. Аввало, биз ҳозир мутлақо бошқа Афғонистон билан муомала қилмоқдамиз. Тошкент конференциясида барча томонлар билан бирга мана шу янги Афғонистонга қандай ёрдам бериш, қай тариқа янги лойиҳаларни амалга ошириш мумкин, деган саволлар атрофида фикр алмашдик.

Анжуман иштирокчилари Афғонистон муаммоси ва уни ҳал қилишда Ўзбекистоннинг ролига жуда юқори баҳо берди.

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий «Мен бу ерда муҳокама қилинган барча масалалар, саволларни ва ҳатто шикоятларни ҳам ёзиб бораяпман. Кобулга қайтишим билан ушбу масалалар ҳукумат томонидан муҳокама қулинади ва биз бу борада умумий тил топишга ҳаракат қиламиз», дея таъкидлади.

Ўйлашимча, шунинг ўзи ҳам томонлар ўртасида ўзаро ишонч юзага келиши ва ривожланиши учун катта қадамдир.

Албатта, бу Афғонистон бўйича Тошкентда ўтказилган биринчи конференция эмас. Бунгача ўтказилган конференцияларнинг ҳам ўз кун тартиби бўлган. Бугунги анжуман кун тартиби эса мутлақо янгича мазмун касб этди. Жумладан, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий конференцияда икки марта сўзга чиқди, кутилмаган ва долзарб саволларга жавоб қайтарди, Афғонистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди.

Албатта, қирқ йиллик уруш сабабли мамлакатда кўплаб муаммолар тўпланиб қолган, аммо биз ана шу муаммоларни ечишга тайёр бўлган янги давлатни кўриб турибмиз.

Бугунги учрашувда томонлар учун оғриқли масалалардан бири, яъни чет элда музлатилган афғон молиявий ресурсларидан фойдаланиш масалалари ҳам АҚШ, ҳам Афғонистон вакиллари томонидан кўтарилгани ҳолда, муҳокама қилинди.

Бу олдинги кун тартиби тарихда қолганидан далолат беради. Ҳозир Афғонистон олдида турган асосий масалалар – ривожланиш, иқтисодий тикланиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидир.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, Афғонистон бўйича навбатдаги Тошкент конференцияси олдингиларидан тубдан фарқ қилди. Бу анжуманда биз янги Афғонистонни қуриш моделини муҳокама қилдик. Бу Афғонистон учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам, халқаро ҳамжамият учун ҳам жуда катта муваффақият бўлди, деб айта оламан.

“Дунё” АА